«Болонья» Довбикни ижарага олишга яқин
Музокаралар давом этмоқда.
ФОТО: Getty images
«Рома» ҳужумчиси Артем Довбик ижара асосида «Болонья»га ўтишга янада яқинлашмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар тарқатмоқда.
Маълумотларга кўра, украиналик форвард бугун «Болонья» бош мураббийи Доменико Тедеско билан шахсан суҳбатлашган.
Италия клуби Довбикни янги мавсум учун ижара асосида ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.
«Рома» эса футболчининг кетишига қарши эмас ва трансфер учун «яшил чироқ» ёққан. Энди якуний қарорни Артем Довбикнинг ўзи қабул қилади.
Агар форвард таклифни маъқулласа, томонлар ижара шартномасини расмийлаштириш жараёнига ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист