Болалар футболи: Кичик “аждарлар” чорак финалда
Фото: Насаф ПФК
“Насаф” академияси тарбияланувчилари Португалиядаги халқаро турнирда иштирок этмоқда.
Бугун вакилларимиз "Iber Cup" мусобақаси 1/8 финалида Исландиянинг "Валур А" жамоасига қарши майдонга тушишди. Учрашувни кичик “аждарлар” фаол бошлаб, биринчи бўлиб ҳисобни очишди. Бироқ рақиб жавобсиз қолмай, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Голларга бой кечган ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.
Ғолиб пеналтилар сериясида аниқланиб, ёш “аждарлар” 5:4 ҳисобида зафар қучди ва чорак финалга йўл олди. Кейинги босқичда “Насаф" академияси тарбияланувчиларига Португалиянинг "АC Маринҳенсе" жамоаси рақиб бўлади.
Баҳром Бобонов
Редактор