Болалар футболи: Андижон жамоалари финал ва ярим финалда!
ЎФА ҳузуридаги футбол мактаблари ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.
photo: Andijon fk
ЎФА ҳузуридаги футбол мактаблари ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Унда “Андижон” клуби қошидаги Андижон футбол мактабининг 2014 йили туғилган ёш футболчилардан иборат жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
14 та иштирокчи икки гуруҳга бўлинган ва ёш бургутлар “A” гуруҳида қатнашмоқда. Эътиборлиси, муддатидан олдин ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллаб финал йўлламасини қўлга киритди. Энди ҳал қилувчи ўйинда “Андижон ФМ” “Наманган ФМ”га қарши майдонга тушади.
Шунингдек, Хоразмда 2013 йили туғилган шуғулланувчилар ўртасида ҳам Республика чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда қатнашётаган “Андижон” жамоаси қошидаги футбол мактаби жамоаси ярим финалда бугун ўз ўйинини ўтказади.
Иброҳим Жалолов
Редактор