Боэ январда АПЛ клубларидан бирига ўтиши мумкин
Боэнинг бозор қиймати 15 миллион еврога тенг.
ФОТО: Getty images
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ҳимоячиси Саша Боэ Англия премьер-лигасида фаолиятини давом эттириш учун бир қанча вариантларга эга. Бу ҳақда Teamtalk журналистлари хабар беришмоқда.
Манба маълумотига кўра, футболчининг трансферига "Ньюкасл" ва "Кристал Пэлас" клублари қизиқиш билдирмоқда. У клублардан бирини январидаги трансфер ойнасида тарк этиши мумкин.
25 ёшли француз латерали 2024 йил январь ойида "Бавария" сафига қўшилди. Ҳимоячи мюнхенлик грант билан 2028 йил июн охиригача шартномага эга. Transfermarkt мутахассисларининг баҳолашича, Боэнинг бозор қиймати 15 миллион еврога тенг.
Розикжон Султонмуродов
Журналист