Боэ «Галатасарой»га ўтди
Келишувда истанбулликларда футболчини сотиб олиш мажбурияти йўқ.
ФОТО: Getty images
“Галатасарой “ клуби ҳимоячи Саша Боэни “Бавария”дан ижарага олганини эълон қилди.
Келишувда истанбулликларда футболчини сотиб олиш мажбурияти йўқ.
“Галатасарой” 25 ёшли футболчининг ижараси учун 500 минг евро тўлади. Шунингдек, Сашага мавсум охиригача 1,75 млн евро маош тўланади. Ёзда 15 миллион еврога тўлиқ трансфер амалга оширилиши ҳам мумкин.
Боэ бу мавсумда “Бавария” сафида Бундеслигада 9 та баҳсда майдонга тушганди. У илгари “Галатасарой”да ўйнаган ва “Бавария”га йўл олган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист