locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бобур Абдихоликов “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди

Ўзбекистон терма жамоасига қўшган ҳиссаси учун футболчига давлат мукофоти топширилди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бобур Абдихоликов “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди
Расм: Gazeta.uz

Ўзбекистон терма жамоаси ва Озарбайжоннинг “Сумғайыт” ПФК жамоаси ҳужумчиси Бобур Абдихоликов “Келажак бунёдкори” давлат мукофоти билан тақдирланди. Ушбу медал мамлакат терма жамоаси ютуқларига қўшган ҳиссаси учун берилди.

Аввалроқ Бобур терма жамоа аъзоларидан айримлари сингари “Ўзбекистон ифтихори” унвонини олмаган эди, бу эса спорт журналистлари ва мухлислар ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

2017 йилда таъсис этилган “Келажак бунёдкори” медали ёшлар ўртасида эришилган катта муваффақиятлар учун берилади.

2022 йили Беларус чемпионатида энг яхши футболчи деб эътироф этилган Абдихоликов бугунги кунда ҳам ўзбек футболидаги етакчи ўйинчилардан бири сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлаб келмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг