Бобб Лондон клубига ўтиши мумкин
Футболчининг трансфер бозоридаги нархи 25 миллион еврони ташкил этади.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Оскар Бобб АПЛнинг бошқа клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Мail Sport нашри хабар бермоқда.
Манбада берилган маълумотга кўра, айни вақтда норвегиялик футболчининг хизматларига "Кристал Пэлас" жамоаси қизиқиш билдирмоқда.
"Бургутлар" Боббни жорий мавсум охиригача ижарага олишни режалаштирган. Футболчининг трансфер бозоридаги нархи 25 миллион еврони ташкил этади. Унинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
22 ёшли вингер жорий мавсум Гвардиола қўл остида 17 та учрашувда ҳаракат қилиб, 1 та гол урди ва 1 та ассистни қайд этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист