locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Боатенг: «Мен доим «Реал» мухлиси бўлганман, лекин «Барселона»да ўйнаш учун ёлғон гапиришимга тўғри келган»

Каталонияликларнинг собиқ футболчиси фаолиятидаги энг катта сирни айтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг фаолияти давомидаги энг катта сирини очди. 2019 йилда «кўк-анорранглилар» шарафини ҳимоя қилган ганалик футболчи аслида «Реал»нинг ашаддий мухлиси эканини тан олди.

Боатенгнинг сўзларига кўра, у ҳар доим Мадриднинг «Реал» клубига мухлислик қилган ва Криштиану Роналдуни дунёдаги энг яхши футболчи деб ҳисоблаган. Бироқ, Каталония клубига трансфер қилинганидан сўнг, жамоа ичидаги муҳит ва мухлислар талаби уни ўз қарашларини яширишга мажбур қилган.

«Менинг севимли жамоам ҳар доим Мадриднинг «Реал» клуби бўлган. Криштиану Роналдуни эса дунёда тенгсиз деб билардим. Аммо «Барселона»да тўп суриш учун матбуот анжуманларида ёлғон гапиришимга тўғри келган. Акс ҳолда, мени шунчаки майдонга туширишмасди, бу имконсиз эди», — дейди Боатенг Transfer News нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Кевин-Принс Боатенг фаолияти давомида «Герта», «Милан», «Тоттенҳем», «Айнтрахт» ва «Лас-Палмас» каби таниқли жамоаларда тўп сурган. Унинг 2019 йилда «Сассуоло»дан «Барселона»га кутилмаган ижараси ўша вақтда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг