locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Боатенг Австрия клуби билан шартномани бекор қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Боатенг Австрия клуби билан шартномани бекор қилди
Фото: Getty Images

Ҳимоячи Жером Боатенг Австриянинг ЛАСК клуби билан ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилди.

36 ёшли футболчи 2024 йилдан бери ушбу клуб сафида тўп тепиб келаётганди. Бу вақт ичида 14та учрашувда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Жером 2011-2021 йилларда “Бавария” сафида ўйнади. Мюнхен клубида барча турнирларда 363та ўйинда 10та гол урди ва 25та голли узатмани амалга оширди.

Кейинчалик “Лион” ва “Салернитана” жамоаларида ҳам ҳаракат қилди. Германия терма жамоасида 76та ўйинда майдонга чиқиб, 1та гол урган. 2014 йилда ЖЧ ғолибига айланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг