БМТ Олий комиссари АҚШни ЖЧ-2026 арафасида миграция сиёситини қайта кўриб чиқишга чақирди
Аввалроқ Ўзбекистон чуқурлаштирилган текширувдан ўтказилганди.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Тюрк Вашингтонни 2026 йилги Жаҳон чемпионати контекстида миграция сиёсати амалга оширилишини синчиклаб қайта кўриб чиқишга чақирди.
«Миграция сиёсати инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматига зарар етказаётган бир пайтда, унинг қўлланилиши қайта кўриб чиқилишига чин дилдан умид қиламан.
Жаҳон чемпионати муносабати билан, айниқса бугунги кунда Америка Қўшма Штатларида устунлик қилаётгандек туюлаётган айрим сиёсий жиҳатларни қайта ўйлаб кўра оламиз деб умид қиламан», — деди Тюрк.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати учрашувлари учта мамлакат: АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида 11 июндан 19 июлга қадар бўлиб ўтади.