locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

БМБ ПФК ва Максам-Чирчиқ ярим финалда

Амалдаги чемпион ва Кубок соҳиби - БМБ ПФК жамоаси Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида йирик ҳисобда доғда қолдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
БМБ ПФК ва Максам-Чирчиқ ярим финалда
photo: UFF

Жиззах шаҳридаги вилоят футбол академияси спорт залида бугун Ўзбекистон кубоги – 2026 мусобақасининг дастлабки икки чорак финал учрашуви бўлиб ўтди. Уларда Олий лига жамоалари устун келишди.

Амалдаги чемпион ва Кубок соҳиби - БМБ ПФК жамоаси Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида йирик ҳисобда доғда қолдирди.

Олий лигага йўлланмани қўлга киритган “Гулистон” жамоаси эса “Максам-Чирчиқ”қа жиддий қаршилик кўрсатди. Сирдарёликлар ҳатто биринчи таймни ўз фойдаларига ҳал этишди. Аммо танаввусда шогирдларига керакли кўрсатмаларни бера олган тажрибали Баҳодир Ахмедов ўйинда туб бурилиш ясай олди. Голларга бой ўйинда "Максам-Чирчиқ" 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Чорак финалнинг яна икки учрашуви эртага бўлиб ўтади. Унда SQB – “Oil Star”, “Локомотив” – “Насаф” билан куч синашади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг