locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бизга мукофотлар керак, пенсиядаги ўйинчилар эмас: «Интер Майами» мухлислари Мессини танқид қилишди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бизга мукофотлар керак, пенсиядаги ўйинчилар эмас: «Интер Майами» мухлислари Мессини танқид қилишди
Расм: gettyimages.com Лионел Месси

«Интер Майами» мухлислари жамоанинг КОНКАКАФ Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан сўнг Лионел Мессини қаттиқ танқид остига олишди. АҚШ клуби ярим финалда Канаданинг «Ванкувер» жамоасига икки ўйин натижасига кўра ютқазиб, мусобақани тарк этди.

Мағлубиятдан сўнг ижтимоий тармоқларда футболчилар, жумладан, 37 ёшли аргентиналик ҳужумчига нисбатан салбий фикрлар тарқалди. Кўпчилик мухлислар жамоада юлдузли ветеранлар иштирокидаги модел ривожланишга тўсқинлик қилаётганини таъкидлашди.

— Мен Мессининг кетишини истайман. Лео жамоа тараққиётини секинлаштирмоқда. Ўзига бошқа клуб топсин. Бизга совринлар керак, пенсиядаги ўйинчилар эмас, — деб ёзди ThePessiLad тахаллусли фойдаланувчи.
— Бу йиғлак Мессини ва қария Суаресни йўқотайлик, — деб қўшимча қилди Laisser Maeda.
— Мессининг кетиши ҳақида баёнот кутаяпмиз, — деб ёзди Kody Cicale.

Лионел Месси 2023 йил ёзида «Интер Майами»га ўтган эди. Унинг шартномаси 2025 йил охиригача амал қилади. Қатор ёрқин ўйинларига қарамай, жамоанинг ноаниқ натижалари ва мухлислар босими ортиб бораётган бир пайтда аргентиналик юлдузга бўлган танқидлар ҳам кучаймоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг