locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бизда иккинчи таркиб деган сўз йўқ. БухДУ билан баҳсда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз» — Аббос Эргашев

Биринчи лига 6-туридан ўрин олган «Гулистон» - «Сирдарё ФА» ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Аббос Эргашев ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бизда иккинчи таркиб деган сўз йўқ. БухДУ билан баҳсда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз» — Аббос Эргашев
photo: Guliston FK

Биринчи лига 6-туридан ўрин олган «Гулистон» - «Сирдарё ФА» ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Аббос Эргашев ўз фикрларини билдирди.

«Аввало барча жамоамиз мухлисларини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугунги баҳсда асосан кам ўйин амалиётига эга бўлаётган йигитларга имконият беришга қарор қилдик. Биринчи бўлимда гол уриш учун вазиятларимиз юзага келди. Аммо улардан фойдалана олмадик. Натижада вазифамизни бироз қийинлаштирдик. Айни йўқотилган имкониятлар сабаб рақиб бизга гол уриб, жазолади. Шунингга қарамай, ўйин якунида ўзи кутган голларни уришга муваффақ бўлдик ва якунда ғалаба қозондик.

- Биринчи бўлимда жамоа иккинчи таркиб билан ҳаракат қилдими?

- Бизда иккинчи таркиб деган нарса йўқ. Фақат мавсум бошидан бери кам ўйин амалиётига эга бўлаётган йигитларга имконият тақдим этдик. Бизда 25 нафар футболчи рўйхатдан ўтган. Ҳаммаси асосий таркиб футболчилари ҳисобланади. Ҳар бир жамоада бўлгани каби «Гулистон»да ҳам соғлом рақобат бор. Айтайлик, ўша чизиқда энг яхширини майдонга туширяпмиз.

- «Сирдарё ФА» ҳақида қандай фикрдасиз?

- Улар ҳам яхши жамоага эга. Албатта, жамоанинг мақсади ўша ёшларни тарбиялаб, катта футболга етказиб бериш ҳисобланади. Ўйлайманки, келажакда ҳам бу йигитлардан яхши ўйинчилар етиши чиқади.

- Бугунги баҳсда жамоа янада йирик ҳисобда ғалаба қозониши мумкин эдими?

- Албатта. Юқорида айтганимдек, йигитларга совуққонлик етишмаслиги панд берди. Гол уриш учун кўп имкониятлар бўлди. Лекин фойдаланишда омадимиз чопмади.

- «Нефтчи»га қарши баҳсдаги мағлубият ва оғир баҳс бугун жамоага салбий таъсир кўрсатдими?

- Бу фикрга қўшилмайман. Гарчи «Нефтчи» Суперлиганинг амалдаги чемпиони ва ҳозирда турнир жадвалида етакчи бўлишига қарамай, жамоамиз ёмон ҳаракат қилгани йўқ. 90 дақиқа давомида курашди, рақибдан қолмасликка интилишди. Лекин бу дегани куч йўқотилди дегани эмас. Қолаверса, ўтган ўйиндаги таркиб билан «Сирдарё ФА»га қарши баҳсда бошқа ўйинчиларни синовдан ўтказдик.

- БухДУ билан баҳс олдидан фикрларингиз қандай?

- Эндиликда Ўзбекистон кубоги доирасида иккита баҳсда иштирок этамиз. Ўйлайманки, олдинда турган баҳсда ғалаба қозониб, мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон кубогида ҳам ўзига яраша мақсад ва вазифаларимиз бор», — деди Эргашев.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг