locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Биз тарих яратдик». Эдерсон «Манчестер Сити»даги фаолиятини сарҳисоб қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Биз тарих яратдик». Эдерсон «Манчестер Сити»даги фаолиятини сарҳисоб қилди
ФОТО: Getty images

“Манчестер Сити”дан Туркиянинг “Фенербахче” клубига ўтган дарвозабон Эдерсон инглиз клубидаги фаолияти билан ўртоқлашди.

"Саккиз мавсумда олтита Премьер-лига чемпионлиги. Биз, жамоам тарих яратди. Футболчилар, ходимлар, бу клуб тарих яратди.

Манчестерга келган вақтим жуда ёш эдим ва жамоа либосини кийишни орзу қилиб келганман. Бу ерда юизнинг орзуларимиз ушалди ва ўша дақиқалардан жуда хурсандман.

Саккиз йилдан сўнг бошқа клубга ўтиш, уйни ўзгартириш осон эмас. Лекин танловимдан мен ҳам, оилам ҳам бахтли. Ўйлайманки, бу оиламиз учун яхши қарор бўлди”, - дейди бразилиялик дарвозабон.

Эслатиб ўтамиз, Эдерсон “шаҳарликар” сафида 19та совринни қўлга киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг