«Биз охиригача курашамиз». Скалони — Аргентина терма жамоасининг ЖЧ–2026даги мақсадига тўхталди
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони миллий жамоанинг бўлажак жаҳон чемпионати – 2026га кайфияти ҳақида фикр билдирди.
«Биз муҳим палладамиз, бизда ҳаммаси яхши. Бу ҳеч нарсани кафолатламайди, аммо ўйинчилар бор кучларини ишга солишларига ва ҳозиргидек ўйнашда давом этишларига мени ишонтиришмоқда. Улар ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ҳақиқий томоша кўрсатишмоқда. Улар гўёки эртанги кун йўқдек югуришади.
Тўп дарвозага кирадими ёки йўқми – бу иккинчи даражали. Одамлар бу жамоани қўллаб-қувватлайди, бунга шубҳам йўқ. Жаҳон чемпионатида ҳаммадан яхши ўйнаган жамоа ғалаба қозонмайди, бунга кўплаб омиллар таъсир қилади. Биз охиригача курашамиз», – дея Скалонининг сўзларини келтиради Olé.
Аргентиналиклар амалдаги жаҳон чемпионлари ҳисобланишади. Турнирнинг гуруҳ босқичи доирасида улар Жазоир (17 июнь), Австрия (22 июнь) ва Иордания (28 июнь) билан ўйнайди.