«Биз худди сиркдаги масхарабозларга ўхшаймиз»: Хосе Хименес «Атлетико»нинг тиқиз тақвимидан норози
Мадрид клуби уч кун ичида 2 та ўйин ўтказади.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳимоячиси Хосе Хименес жамоасининг жуда тиқиз ўйинлар жадвали борасида ўз норозилигини билдирди.
«Бу ҳақиқий гўштмайдалагич (бешавқат график). Биз дам олишимиз керак. Футболчилар ўз соғлиғини хавф остига қўймоқда, биз ҳозир худди сиркдаги масхарабозлардекмиз. Бизга қачон ўйнаш кераклигини айтишса, ўша вақтда майдонга тушишга мажбурмиз», — дея ҳимоячининг сўзларини келтиради Marca нашри.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 март, шанба куни Диего Симеоне шогирдлари ўз майдонларида «Реал Соседад» устидан 3:2 ҳисобида ғалабага эришишди. Бироқ дам олишга вақт жуда кам: Мадрид клуби навбатдаги учрашувини 10 март, сешанба куни УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали доирасида Лондонда «Тоттенхем»га қарши ўтказади.
Насрулло Каримов
Журналист