locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Биз чемпион бўлишни хоҳлаймиз». Нико Уильямс — Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026даги мақсади ҳақида

Испания терма жамоасининг навбатдаги ўйини 21 июнь куни бўлиб ўтади.
«Биз чемпион бўлишни хоҳлаймиз». Нико Уильямс — Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026даги мақсади ҳақида
ФОТО: Getty images

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Нико Уильямс жамоа ҳамон 2026 йилги жаҳон чемпионатининг бош совринини қўлга киритиш ниятида эканини айтди.

«Жаҳон чемпионати жуда узоқ давом этади, биз эса чемпион бўлишни хоҳлаймиз. Хотиржам ишлаймиз. Ишончим комилки, кейинги ўйиндаёқ жамоамизнинг бутунлай бошқача қиёфасини кўрасизлар», – дея футболчининг сўзларини келтиради Marca.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида испанияликлар Кабо-Верде терма жамоаси билан дуранг ўйнашди (0:0).

Испания терма жамоасининг навбатдаги ўйини 21 июнь куни бўлиб ўтади. Жамоа Атлантада Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг