Биссума майдонга тушганидан 9 сония ўтиб жароҳат олди
ЖЧ-2026 саралаши доирасида Мали ва Мадагаскар ўзаро тўқнаш келди.
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби яримҳимоячиси Ив Биссума ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги ўйинда иштирок этди.
Унинг жамоаси — Мали Мадагаскар билан баҳс олиб борди. Бироқ Биссума майдонга тушганидан атиги 9 сония ўтиб, тўпиғидан жароҳат олиб, ўйинни тарк этишга мажбур бўлди.
Шунга қарамай, Мали йирик 4:1 ҳисобига ғалаба қозонди. Аммо бу натижа жамоага ёрдам бермади. Мали гуруҳда 3-ўринни эгаллаб, Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқа олмади.
Эслатиб ўтамиз, Биссума клубда ҳам муаммоларга дуч келган. «Тоттенҳэм» футболчини ёзги трансферлар вақтида сотишга уриниб кўрганди, бироқ бу ҳаракатлар муваффақиятсиз якунланган.