“Биринчи зарбда тиззагача, иккинчисида белгача, учинчисида...” Вакилларимиздан йирик ғалаба
Ҳозиргина Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган U-17 Осиё чемпионатининг 3 тур баҳслари доирасидаги Саудия Арабистони ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда вакилларимиз йирик 0:3 ҳисобида ғалаба қозониб, мезбонларни ер тишлатишди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади, 0:0. Ҳаммаси иккинчи бўлимга қолди, қолаверса 3 тургача ҳар икки терма жамоа ҳам гуруҳдан чиқиш масаласини ҳамда жаҳон чемпионати йўлланмасини нақд қилиб улгурганди.

Иккинчи бўлимнинг 57 дақиқасида Жамшидбек Рустамов пеналтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Баҳснинг 63 дақиқасида қарши ҳужумга қочиб кетган U-17 терма жамоамиз футболчилари иккинчи голни киритишди. Бу сафар Асилбек Алиев гол муаллифига айланди, 0:2.
Учрашувнинг 70 дақиқасида Жамшидбек Рустамов хаволатиб узатиб берилган тўпни Зидан услубида тўхтатмасдан зарба бериб дарвозага “михлаб” ўз ҳисобига дублни расмийлаштириб қўйди, 0:3

Шундай қилиб ушбу ўйин, машҳур киноида айтилганидек, “биринчи зарбда тиззагача, иккинчисида белгача, учинчисида елкагача” иборасига мос тушди