locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Биринчи лига. 1/8 финал ўйинлари 4-7 ноябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтади

Барча беллашувларга Тошкентдаги Одил Аҳмедов футбол академияси майдони мезбонлик қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Биринчи лига. 1/8 финал ўйинлари 4-7 ноябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтади
Фото: Биринчи лига

Кеча — 21-октябр куни Биринчи лиганинг ҳудудий босқичи ўз якунига етди. Илк бор 3 та зонага бўлиб ўтказилган мусобақа ғолиби ноябр ойида аниқланади.

“Биринчи лига регламенти”дан келиб чиқиб, ҳар зонанинг энг яхши 5 тадан жамоаси плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ўз ҳудудида энг яхши бўлган иккитадан умумий 6 та жамоа ҳамда уч зонанинг 2 та энг яхши 3-ўрин эгалари плей-офф қуръаси олдидан биринчи саватчадан жой олади.

Қолган 7 та жамоа ва регламент бўйича мусобақага Лига томонидан таклиф этиладиган меҳмон жамоа иккинчи саватчадан жой олади.

Плей-оффнинг 1/8 финал босқичи ўйинлари 4, 5, 6, 7-ноябр кунлари, мос равишда ¼ финал 23-24 ноябр, ½ финал 26-ноябр ҳамда финал учрашуви 28-ноябр куни ўтказилади. Барча беллашувларга Тошкентдаги Одил Аҳмедов футбол академияси майдони мезбонлик қилади.

1/8 финалга қуръа бугун — 18:00 да ташланади. Жараён Лиганинг расмий саҳифалари орқали жонли кўрсатилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг