locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Биринчи бўлим якунланди. \"Барселона\" 2:2 \"Интер Милан\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

Айни дақиқаларда Европа чемпионлар лигаси ярим финал дастлабки учрашувлар доирасидаги Миланнинг “Интер” ҳамда Каталониянинг “Барселона” жамоалари ўртасидаги қарама-қаршиликнинг биринчи бўлими якунланди.

Ўйиннинг 36 сониясида “Интер”нинг дастлабки ҳужуми шедевр гол билан якунланди. Дензелнинг тўп узатишидан сўнг, Тюрам товони билан оҳиста зарба бериб ҳисобни очди, 0:1.

Учрашувнинг 21 дақиқасида бурчакдан оширилган тўпни Ачерби боши билан ўзига қулайроқ вазиятда турган Дензелга узатди ва Дензелнинг ўзи бу сафар қайчи услубида гол киритиб ҳисобдаги фарқни иккига етказди, 0:2.

24 дақиқада “Барселона”нинг ёш юлдузи Ламин Ямал супергол киритиб орадаги фарқни биттага қисқартирди, 1:2.

38 дақиқада каталонияликлар ҳисобни тенглаштириш орқали камбек амалга ошира олишди. Бу сафар Рафиньянинг тўп узатишидан сўнг, Ферран Торрес қойилмақом ҳаракати билан дарвозабонни ожиз қолдирди, 2:2

Учрашувнинг 42 дақиқасида “Барселона” таркибида мажбурий ўзгариш амалга оширилди. Кунде ўрнига Эрик Гарсия майдонга туширилди.

Чемпионлар лигаси 1/2 финал

"Барселона" 2:2 Интер

Гол: Тюрам 1, Дюмфрис 21, Ямал 25, Ферран 38.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг