locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бетис» Салоҳнинг «Ливерпул»ни тарк этишига ҳазиломуз муносабат билдирди (фото)

Аввалроқ мисрлик ҳужумчи жорий мавсум охирида мерсисайдликлар билан хайрлашишини эълон қилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испаниянинг «Бетис» клуби Муҳаммад Салоҳнинг жорий мавсум якунида «Ливерпул»ни тарк этиши ҳақидаги баёнотига ҳазиломуз тарзда муносабат билдирди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мисрлик ҳужумчи ушбу мавсум инглиз клубидаги охиргиси бўлишини эълон қилган эди.

Салоҳ ижтимоий тармоқларда эълон қилинган таъсирли видеомурожаатида бу хайрлашувнинг биринчи қисми эканлигини таъкидлаб, ушбу клуб, шаҳар ва инсонлар унинг ҳаётининг нақадар чуқур қисмига айланишини ҳеч қачон тасаввур қилмаганини айтиб ўтган эди.

«Бетис» эса мисрлик юлдузни ёзда ўз сафига қўшиб олиш «пойгаси»га ўзига хос тарзда қўшилди. Клуб ўзининг X (собиқ Twitter) саҳифасида Салоҳ «Ливерпул»даги собиқ жамоадоши Адриан билан бирга орқасида ўз исми туширилган «Бетис» формасини ушлаб турган суратини эълон қилди. Сурат остига эса «Сўнгги рақc, Мо» (Last dance, Mo) деб ёзилиб, ёнига қисиб қўйилган кўз ва яшил юракча эможилари қўйилди.

«Бетис»нинг ушбу «қизиқиши»га қарамай, хорижий ОАВ агар форвард фаолиятини Испанияда давом эттиришга қарор қилса, унинг кейинги манзили катта эҳтимол билан «Барселона» ёки «Реал Мадрид» бўлишини тахмин қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг