locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бешиктош» Влаҳовичнинг маошини маълум қилди

Влаховичнинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бешиктош» Влаҳовичнинг маошини маълум қилди
ФОТО: Getty images

«Бешиктош» сербиялик ҳужумчи Душан Влахович билан шартнома имзолаганини расман маълум қилди.

26 ёшли форвард Истанбул клуби билан 2028/29 йилги мавсум якунига қадар шартнома тузди. Унинг кафолатланган йиллик маоши 7,5 миллион еврони ташкил этади.

Влахович жорий ёзда «Ювентус»ни эркин агент сифатида тарк этди. Сербиялик ҳужумчи 2022 йилдан буён Турин клуби сафида тўп суриб келаётган эди.

У 2025/26 йилги мавсумда барча турнирларда 23 та учрашувда иштирок этиб, 10 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Влаховичнинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг