locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бешиктош» Ваня Милинкович-Савич трансфери бўйича музокараларни бошлади

«Наполи» тажрибали дарвозабонни тахминан 15 миллион евро эвазига қўйиб юбришга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Туркиянинг «Бешиктош» клуби «Наполи» дарвозабони Ваня Милинкович-Савични ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларни бошлади.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, Истанбул клуби 29 ёшли сербиялик дарвозабонга жиддий қизиқиш билдирмоқда ва томонлар трансфер шартлари юзасидан музокараларни давом эттирмоқда.

Маълумотларга кўра, «Наполи» тажрибали дарвозабонни тахминан 15 миллион евро эвазига қўйиб юбришга тайёр. Айни пайтда музокаралар давом этмоқда ва трансфер бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг