locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бешиктош» Кьиеза бўйича «Ливерпуль» билан музокара ўтказмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Бешиктош» Кьиеза бўйича «Ливерпуль» билан музокара ўтказмоқда
ФОТО: Getty images

"Бешиктош" сўнгги 48 соат давомида "Ливерпул" ҳужумчиси Федерико Кьиеза билан боғланади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, туркияликлар футболчининг трансфери борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Инглиз клуби италиялик футболчини ижарага бермоқчи эмас. Клуб фақат сотув бўйича таклифларни кўриб чиқади.

Таъкидланишича, унинг "Бешиктош"га ўтиши борасидаги позицияси ноаниқлигича қолмоқда.

Кьиеза жорий мавсумда барча турнирларда учта ўйин ўтказиб, битта гол урди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 14 миллион еврони ташкил қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг