locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бешиктош» Геррейру билан шартнома имзолаши мумкин

Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 6 млн еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бешиктош» Геррейру билан шартнома имзолаши мумкин
ФОТО: Getty images

«Бешиктош» клуби Мюнхеннинг «Бавария» жамоасининг 32 ёшли португалиялик ҳимоячиси Рафаэл Геррейру билан шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Турк клуби бош мураббийи Серген Ялчин тажрибали, жаҳон даражасидаги ўйинчиларга муҳтож ва Геррейру ёзги трансфер ойнасида асосий мақсадлардан бири ҳисобланади.

«Бавария» ва ҳимоячи ўртасидаги шартнома июн ойида якунига етади. Бу эса «Бешиктош»га португалияликни эркин агент сифатида қўлга киритиши мумкин.

Жорий мавсум Геррейру клуб сафида 24 та ўйинда 4 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди.

Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 6 млн еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг