Беҳруз Ўктамов - Сурхон футболчиси
Термизнинг Сурхон жамоаси истиқболли ёш футболчилар селекциясини давом эттирмоқда.
photo: Surxon fk
Термизнинг Сурхон жамоаси истиқболли ёш футболчилар селекциясини давом эттирмоқда.
«Сурхон» ва Пахтакор ўртасида иқтидорли футболчи Беҳруз Ўктамовнинг трансфери амалга оширилди. 19 ёшли футболчи Ўзбекистонда ўз ёш тоифасидаги энг яхши ўйинчилардан бири ҳисобланади. У «Пахтакор» тарбияланувчиси бўлиб, клубнинг турли ёшлар жамоалари сафида ўйнашга улгурган. Ўтган мавсумда марказий ярим ҳимоячи ёшлар ўртасидаги U21 чемпионати ғолиби бўлган.
Футболчи билан 3 йиллик шартнома имзоланди.
Клуб номидан Беҳрузни жамоа сафига хуш келибсиз деймиз ва унга «Сурхон» либосида улкан муваффақиятлар тилаймиз",- деб ёзилади термизликларнинг расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор