locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бернарду Силванинг «Реал Мадрид»га ўтиш тафсилотлари маълум бўлди

Унга кўра, футболчи янги клубида йилига 20 миллион евро маош олади.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Яримҳимоячи Бернарду Силва Мадриднинг «Реал» клубига ўтади, дея хабар бермоқда Transfer News Live инсайдер Фабрисио Романога таяниб. 31 ёшли португалиялик футболчи «Манчестер Сити»ни эркин агент сифатида тарк этади ва «Қироллик клуби» билан уч йиллик шартнома имзолайди.

Манбага кўра, футболчининг «Реал»даги маоши йилига 20 миллион еврони ташкил қилади. Шунингдек, ўйинчи 10 миллион евро миқдорида шартнома имзолагани учун бонус (кўтарма пули) олади, унинг агенти Жорже Мендес ва отасига эса яна 10 миллион евро комиссия пули тўланади.

Якунланган мавсумда яримҳимоячи «Манчестер Сити» сафида барча турнирларда 53 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. У 2017-йилдан буён инглиз клубидаги фаолияти давомида 19 та соврин, жумладан, 6 та АПЛ чемпионлиги ва Чемпионлар Лигасини қўлга киритган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг