locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бернарду Силвага А Сериянинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда

Силва 2017 йилдан буён "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бернарду Силвага А Сериянинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва келаси йилда клубни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, футболчига “Наполи”, “Ювентус” ва “Милан” жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Португалияликнинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2026 йилнинг ўрталарида тугайди - томонлар шартномани узайтирмоқчи эмас.

А Серия вакиллари учун муаммо футболчининг маоши бўлиши мумкин: ҳозир у ҳафтасига деярли 350 минг евро маош олади.

Бернарду Силва 2017 йилдан буён "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Август ойида "шаҳарликлар" сардори 31 ёшга тўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг