Бернарду Силва яқин вақт ичида янги клубини танлайди
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ўз келажаги борасида яқин вақт ичида қарор қабул қилишни режалаштирмоқда.
Ҳозирча маълум бўлгани — у мавсум якунлангач, «шаҳарликлар»ни эркин агент сифатида тарк этади.
31 ёшли португалиялик футболчига асосий даъвогарлар сифатида “Барселона” ва “Ювентус” кўрилмоқда.
«Мен янги клубим борасидаги қарорни Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин қабул қилмоқчиман. Терма жамоа йиғинига етиб келганимда ўз келажагимни аллақачон билган бўлишга умид қиламан», — деди Силва Canal 11га берган интервьюсида.
Португалия миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини 17 июнь куни ДР Конго миллий терма жамоасига қарши ўтказади. Кейинчалик Роберто Мартинес шогирдлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси (23 июнь) ва Колумбия миллий терма жамоаси (28 июнь) билан баҳс олиб боради.