Бернарду Силва «Реал»га таклиф қилинди — AS
Португалиялик футболчи ёзда «Ман Сити»ни тарк этади.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Бернарду Силванинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Жорже Мендеш 31 ёшли футболчи хизматларини Мадриднинг «Реал» клубига таклиф қилди. Аввалроқ футболчи мавсум якунлангач, инглиз клубини тарк этишини маълум қилган эди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда Испания гранди олти карра Англия чемпиони хизматларига қизиқиш билдирмаяпти. Таъкидланишича, Бернардунинг ўзи фаолиятини топ-клубда давом эттиришни истамоқда.
Жорий мавсумда яримҳимоячи барча турнирлар доирасида 46 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 27 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист