locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бернарду Силва «Реал Мадрид» билан шартнома имзолайди

Томонлар ўртасида 2028 йилгача мўлжалланган келишув тузилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

31 ёшли ярим ҳимоячи Бернарду Силва Мадриднинг «Реал» клуби билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Шартномада футболчининг ўтказган ўйинларига қараб, уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган. Бу ҳақда журналист Бен Фернандес Сантос маълум қилди.

Манбанинг хабар беришича, португалиялик футболчи «Қироллик клуби» билан меҳнат келишувининг барча шартларини келишиб олган.

Якунланган мавсум охирида Бернарду «Манчестер Сити»ни тарк этган эди. У ўтган мавсумда барча мусобақаларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, футболчининг айни пайтдаги бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг