locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бернарду Силва мавсум охирида «Ман Сити»ни тарк этиши мумкин

Томонлар шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бернарду Силва мавсум охирида «Ман Сити»ни тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби яримҳимоячиси Бернарду Силва ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

«Бернарду Силва мавсум охирида эркин агент сифатида “Манчестер Сити”ни тарк этишга яқин. Ҳозирча клуб билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришилмаган. Бир неча Европа клублари аллақачон унга келаси йил учун шартнома таклифлари билан мурожаат қилган», — деб ёзди Скира.

Маълумот учун, Бернарду жорий мавсум Англия чемпионатида 11 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатма берди. Шунингдек, у Чемпионлар лигасида 4 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг