locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бернарду Силва фаолиятини «Барселона»да давом эттирмоқчи, бироқ каталонияликларнинг режалари бошқача

«Кўк-анорранглилар» энг аввало марказий ҳимоячи ва ҳужумчи сотиб олишни мақсад қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси жорий ёзда ўз ниҳоясига етадиган яримҳимоячи Бернарду Силва «Барселона»га ўтишни ўзи учун устувор вазифа қилиб белгилади. Футболчининг номзоди агент Жорже Мендеш орқали «кўк-анорранглилар»га таклиф қилинган. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Каталония клуби раҳбарияти Бернарду билан шартнома имзоланишини «қизиқарли келишув» деб ҳисобламоқда, бироқ айни дамда жамоанинг ушбу позициясида футболчилар сони ҳаддан ташқари кўп эканлигини ҳам тушуниб турибди. Шу сабабли, «Барселона» «Манчестер Сити» сардорини сафига қўшиб олиш масаласига унчалик эътибор қаратмаяпти. Чунки «блауґрана» ёзги трансферлар ойнасида, энг аввало, марказий ҳимоячи ва ҳужумчи сотиб олишни мақсад қилган. Шундай бўлса-да, клуб мутасаддилари 31 ёшли яримҳимоячининг юқори маҳоратига шубҳа қилишмаяпти.

Маълумот ўрнида, Бернарду Силва жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 41 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 5 та самарали узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, тажрибали футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 27 миллион еврони ташкил этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг