locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бернарду Силва «Барселона»га ўтишга розилик берди

Португалиялик футболчи «Ман Сити»дан кетиш арафасида.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» клубининг 31 ёшли яримҳимоячиси Бернарду Силва келаси мавсумда «Барселона» сафига ўтишга рози бўлди. Бу ҳақда нуфузли AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, трансфер якунланиш арафасида турибди, бироқ ҳали тўлиқ расмийлаштирилмаган. Каталония клуби футболчи билан шахсий шартнома борасида тўлиқ келишувга эришган. «Барселона» спорт директори ва президенти Силвани жамоада кўришни жуда ҳам хоҳламоқда. Футболчининг ўзи ҳам Европанинг бошқа грандларидан бўлган таклифларга рад жавобини бериб, айнан каталонияликлар вариантини танлаган.

Португалиялик юлдузга Мадриднинг «Атлетико», Португалиянинг «Бенфика» клублари ҳамда Туркия, Франция, Италия ва Саудия Арабистони жамоаларидан жиддий қизиқишлар бор эди.

Бироқ ушбу келишув «Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик томонидан маъқулланиши керак ва трансфер фақатгина унинг якуний розилиги билан амалга ошади.

Эслатиб ўтамиз, 30 июн куни Бернардунинг 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган жамоаси — «Манчестер Сити» билан шартномаси якунига етади ва у эркин агентга айланади. Якунланган мавсумда португалиялик футболчи барча турнирларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг