locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бенжамин Шешко жароҳати сабаб бир ойга сафдан чиқди

«МЮ» ҳужумчиси «Тоттенхэм»га қарши ўйинда тиззасини шикастлаб олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бенжамин Шешко жароҳати сабаб бир ойга сафдан чиқди
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Бенжамин Шешко жароҳат сабаб тахминан бир ойга сафдан чиқди.

Футболчи 8 ноябр куни Премьер-лига доирасидаги «Тоттенхэм»га қарши ўйинда (2:2) жароҳат олди. У 60-дақиқада захирадан майдонга тушган, бироқ ўйиннинг охирига яқин тиззасидаги оғриқ сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлган.

Sky Sports маълумотларига кўра, тиббий кўрик жиддий шикастланиш йўқлигини тасдиқлади. Шунга қарамай, ҳужумчига тахминан тўрт ҳафталик дам олиш керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Шешко ўтган ёз «RB Лейпциг»дан «Манчестер Юнайтед»га 5 йиллик шартнома асосида ўтган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг