Бензема ва “Ал-Ҳилол” ўртасида келишмовчилик юзага келди
Ҳозирча франциялик футболчи жамоани тарк этиши ҳақида гап йўқ.
ФОТО: Getty Images
Журналист Бен Жейкобснинг хабарига кўра, Карим Бензема ва “Ал-Ҳилол” раҳбарияти ўртасида ҳужумчининг жамоадаги роли борасида келишмовчилик юзага келган.
Манбага кўра, Бензема ўзини жамоанинг асосий марказий ҳужумчиси сифатида кўрмоқда. Бироқ клуб мураббийлар штаби ва раҳбарияти янги мавсумда ҳужум чизиғини бошқача шакллантириш вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда. Шу сабабли томонлар ўртасида фикрлар мос келмаяпти.
Ҳозирча Бенземанинг клубни тарк этиши ҳақида гап йўқ. Аммо вазият яқин ҳафталарда томонлар ўртасидаги музокараларга боғлиқ бўлади.
Насрулло Каримов
Журналист