locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бензема шартномадаги муаммолар сабаб «Ал Иттиҳод»нинг навбатдаги ўйинида майдонга тушмоқчи эмас

38 ёшли ҳужумчи клуб таклиф қилаётган янги битим шартларидан норози.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ал Иттиҳод» юлдузи Карим Бензема жамоасининг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин. 29 январ куни 19-тур доирасида кечадиган «Ал Фатеҳ»га қарши сафар ўйини олдидан француз футболчиси ва клуб раҳбарияти ўртасида совуқчилик юзага келди. Бу ҳақда таниқли журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда.

Инсайдернинг маълум қилишича, 38 ёшли ҳужумчи клуб таклиф қилаётган янги шартнома шартларидан мутлақо норози. Вазият шунчалик кескинлашдики, Бензема раҳбариятга бўлажак ўйинда иштирок этмаслигини шахсан маълум қилган.

Томонлар ўртасидаги музокаралар ҳозирча ҳеч қандай натижа бермади, бу эса «Олтин тўп» соҳибининг майдонга тушишдан бош тортишига асосий сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Бенземанинг амалдаги шартномаси жорий йилнинг 30 июн куни ўз ниҳоясига етади. Тажрибали форвард жорий мавсумда «Ал Иттиҳод» сафида 21 та ўйинда 16 та гол уриб, жамоасининг энг самарали ўйинчиси бўлиб турибди. Шуни ҳисобга олган ҳолда ҳам, Жидда клуби 17 ўйиндан сўнг 30 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг