Бензема, Погба, Карвахаль: трансфер ойнасидан кейин ҳам клубсиз қолган юлдузлар
Европанинг етакчи чемпионатларида ёзги трансфер ойнаси 1-сентябрь куни ёпилди. Бироқ эркин агент мақомидаги футболчилар айрим лигаларда янги жамоа билан шартнома имзолаш имкониятига эга. Ҳозир улар орасида жаҳон футболида катта ном қозонган бир қатор юлдузлар ҳам бор.
Рўйхатдаги энг таниқли футболчилардан бири — Карим Бензема. 2022-йилги “Олтин тўп” соҳибининг сўнгги клуби “Ал-Ҳилол” бўлган. Шунингдек, Пол Погба “Монако”дан, Дани Карвахаль ва Давид Алаба эса “Реал Мадрид”дан кетганидан кейин янги жамоа топгани йўқ.
Ҳозирда эркин агент мақомида турган машҳур футболчилар:
- Карим Бензема — “Ал-Ҳилол”
- Пол Погба — “Монако”
- Риёд Маҳрез — “Ал-Аҳли”
- Дани Карвахаль — “Реал Мадрид”
- Давид Алаба — “Реал Мадрид”
- Серхио Рамос — “Монтеррей”
- Жейдон Санчо — “Манчестер Юнайтед”
- Раҳим Стерлинг — “Фейеноорд”
- Жейми Варди — “Кремонезе”
- Филиппе Коутиньо — “Васко да Гама”
Маълумот учун, эркин агентлар трансфер ойнаси ёпилганидан кейин ҳам клуб билан шартнома имзолаши мумкин. Шу сабаб ушбу футболчиларнинг айримлари яқин вақт ичида Европа, Саудия Арабистони ёки бошқа чемпионатлардан таклиф олиши мумкин.