locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бензема Европага қайтиши мумкин

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бензема Европага қайтиши мумкин
ФОТО: Getty images

“Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема таклиф этилган шартнома шартларидан норози бўлганлиги сабабли Саудия Арабистони клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Манбага кўра, 38 ёшли франциялик футболчи Европа футболига қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, у фаолиятини MLS клубларидан бирида давом эттириш эҳтимолини ҳам инкор этмаяпти.

Бензема ва клуб ўртасида янги шартнома бўйича юзага келган келишмовчиликлар сабабли 38 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатида “Ал-Фатеҳ”га қарши (2:2) учрашувда майдонга тушишдан бош тортганди.

Маълумот учун, Карим Бензема 2023 йил ёзидан буён “Ал-Иттиҳод” сафида тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 21 та учрашувда иштирок этиб, 16 та гол муаллифи бўлди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг