locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бентеке «Ди Си Юнайтед»ни тарк этиб, Европага қайтмоқчи

«Ливерпуль» собиқ ҳужумчиси ЖЧ-2026да қатнашишни мақсад қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ди Си Юнайтед» ҳужумчиси Кристиан Бентеке Бельгия чемпионатига қайтишни кўриб чиқмоқда. Собиқ «Ливерпуль» ва «Кристал Пэлас» форварди миллий жамоа бош мураббийи Руди Гарсия эътиборини ўзига қаратиб, АҚШ, Канада ва Мексикада ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишни мақсад қилган. Бу ҳақда журналист Саша Таволиѐри X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Инсайдер маълумотларига кўра, футболчини «Андерлехт» ва «Брюгге» кузатиб бормоқда.

Бентеке МЛСда 2022 йилдан бери ўйнамоқда. 2024 йилда у мавсум якунига кўра лига рамзий жамоасига киритилган. Жорий йилда 35 ёшли ҳужумчи АҚШ чемпионатида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг