Бентеке – «Ал-Ваҳда» футболчиси
Белгиялик футболчи сўнгги 4 йилни МЛСда — «ДС Юнайтед» клубида ўтказганди.
ФОТО: Getty images
Кристиан Бентеке фаолиятини Осиёда давом эттиради.
35 ёшли ҳужумчи БААнинг «Ал Ваҳда» клуби билан шартнома имзолади.
Белгиялик футболчи сўнгги 4 йилни МЛСда — «ДС Юнайтед» клубида ўтказганди.
Кристиан фаолияти давомида «Ливерпуль», «Астон Вилла» ва «Кристал Пэлас» каби АПЛ клубларида ҳам ҳаракат қилган.
Ўтган мавсумда МЛСда 25 ўйинда 9 гол ва 3 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист