locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бенито Муссолинининг чевераси “Лацио” сафида дебют қилди

23 ёшли ҳимоячи А Серия доирасидаги “Генуя”га қарши учрашувда майдонга тушиб, клубнинг асосий жамоасидаги илк ўйинини ўтказди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Бенито Муссолинининг чевераси Романо Флориани Муссолини “Лацио” сафида дебют қилди. 23 ёшли ҳимоячи А Серия доирасидаги “Генуя”га қарши учрашувда майдонга тушиб, клубнинг асосий жамоасидаги илк ўйинини ўтказди.

Флориани Муссолини баҳснинг иккинчи бўлимида захирадан майдонга тушди. Учрашув Рим шаҳридаги “Стадио Олимпико” стадионида бўлиб ўтди.

Қизиқ жиҳати, ушбу стадион Бенито Муссолини даврида қурилган ва 1932-йилда очилган. Тарихий арена ўша даврда Римдаги йирик спорт иншоотларидан бири сифатида фойдаланилган.

Маълумот учун, Романо Флориани Муссолини “Лацио” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида бир нечта клубларда ижара асосида тўп тепган ва 2026/27-йилги мавсумда “Лацио”нинг асосий жамоаси таркибидан жой олди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг