«Бенфика» ҳужумчиси шаҳвоний контент тарқатгани учун жазоланди
Португалиянинг «Бенфика» клуби ҳужумчиси Андреас Шелдеруп Данияда 14 кун шартли қамоқ ва бир йил шартли жазога ҳукм қилинди. Футболчига бу жаза вояга етмаганлар иштирокидаги шаҳвоний контентли видеони дўстига юборганлиги сабабли тайинланди. Бу ҳақда VG нашри хабар бермоқда.
Ўзини айбдор деб тан олган Шелдеруп 2023 йилнинг ноябрь ойида 27 сониялик видеони жойлаганини айтган. Суд қарорга кўра, видеони унга юборишган, у уни қидириб топмаган ва кейинчалик қонуний эмаслигини тушунган ҳолда ўчирган.
Ноябрь бошида Шелдеруп ижтимоий тармоқларда узр сўраган. Норвегия футбол федерацияси санкцияни етарли деб топди. Футболчи Эстония билан ўйинда 20 дақиқа майдонда бўлган (4:0), аммо Италия билан баҳсда (4:1) захирада қолган. Жорий мавсумда Шелдеруп «Бенфика» сафида 17 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.