locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бенфика» ҳужумчиси порнографик контентларни тарқатишда айбланмоқда

Унга нисбатан жиноий иш очилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бенфика» ҳужумчиси порнографик контентларни тарқатишда айбланмоқда
ФОТО: Getty Images

Лиссабоннинг «Бенфика» ҳужумчиси Андреас Шиелдеруп Дания ҳукумати томонидан вояга етмаганлар иштирокидаги порнографик контентларни тарқатишда айбланмоқда. Бу ҳақда A Bola нашри хабар берди.

Манбага кўра, ҳодиса икки йил аввал содир бўлган, Шиелдеруп ўша пайтда Даниянинг «Норшелланд» клубида тўп сурган. 21 ёшли ҳужумчи айбловларни тан олиб, интим мазмундаги видеони дўстига юборганини маълум қилган. Унга қарши жиноий иш очилган бўлиб, энг кўпи билан 6 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Маълумот учун, Шиелдеруп жорий мавсум Португалия чемпионатида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Чемпионлар лигасининг 6 та ўйинида иштирок этиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг