locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бенфика» президенти «Реал»га қарши ўйиндан сўнг мадридликлар ходими билан жанжаллашиб қолди

Бунга Винисиус Жуниор билан боғлиқ можароли вазият сабаб бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Европа Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичи доирасида бўлиб ўтган «Бенфика» ва «Реал» (0:1) учрашувидан сўнг, стадионнинг ички йўлагида жанжал келиб чиққан. Бу ҳақда COPE нашри хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, тўқнашувда «Бенфика» президенти Руи Кошта ва «қироллик клуби»нинг мураббийлар штаби ёки ўйинчиларига алоқадор бўлмаган вакили иштирок этган. Томонлар бир-бирларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани, вазият эса атрофдагилар аралашуви билан тинчлантирилгани қайд этилган.

Маълум бўлишича, ушбу жанжалга ирқчилик билан боғлиқ можароли вазият сабаб бўлган. Гап шундаки, лиссабонликлар таркибидаги италиялик футболчи Жанлука Престианни ўйин давомида «Реал» юлдузи Винисиус Жуниор манзили томон ирқчи характеридаги сўзларни ишлатгани айтилмоқда. Айнан шу ҳолат ўйиндан сўнг раҳбарлар даражасидаги ҳиссотли баҳсга айланиб кетган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг