locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Бенфика\" Отаменди билан шартномани узайтирди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Бенфика" Отаменди билан шартномани узайтирди
Фото: Getty Images

"Бенфика" ўзининг расмий сайти орқали ҳимоячи Николас Отаменди билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

Аргентиналик 37 ёшли футболчи яна бир мавсумга 2026 йилнинг ўрталарига қадар ҳисобланган меҳнат шартномасини имзолади.

Отаменди "Манчестер Сити"даги беш йиллик фаолиятидан сўнг 2020 йилнинг сентябрь ойи охирида "Бенфика"га кўчиб ўтди.

Ўшандан бери Николас 231 та ўйин ўтказиб, жамоаси сафида 15 та гол урган ва 10 та голли узатмани амалга оширган.

Ҳозирда футболчи лиссабон клуби билан АҚШ майдонларида давом этаётган КЎЖЧда иштирок этмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг