locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бенфика» мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари сабаб УЕФА томонидан жазоланиши мумкин

Португалияликлар Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида «Реал»га мағлуб бўлиб, турнирни тарк этишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бенфика» клуби Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасида Мадриднинг «Реал» жамоасига қарши жавоб учрашуви (1:2) олдидан юз берган тартибсизликлар сабабли Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА) томонидан жазоланиши мумкин. Бу ҳақда A Bola нашри хабар бермоқда.

Стадионга кириш қисмида португалиялик мухлислар ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашувлар келиб чиққан. Тартибни сақлаш органлари ходимларига қаратилган турли буюмларни отиш ва уларни туртиш ҳолатларидан ташқари, мухлислардан бири томонидан ирқчилик ҳаракатлар содир этилгани ҳам қайд этилган.

Мухлисларнинг бундай ножўя хатти-ҳаракатлари аввалги сафар ўйинларида ҳам кузатилганини инобатга олган ҳолда, УЕФАнинг жазоси анча қаттиқ бўлиши кутилмоқда. «Бенфика»га йирик миқдорда жарима солиниши ёки жамоанинг евроқубоклардаги сафар ўйинлари учун чипталар сотилишига тақиқ қўйилиши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг