locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бенфика» мухлислари «Реал»га қарши ўйинда майдонга турли хил буюмларни улоқтиришди (фото)

Учрашувда «Реал» ягона гол эвазига ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Европа Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичи дастлабки учрашуви якунланди (0:1) Лиссабондаги «Эшадиу да Луш» стадиони мухлислари томонидан тартибсизликлар юзага келди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган тўртинчи дақиқада, мадридликлар бурчак зарбасини амалга ошираётган бир пайтда, трибунадан майдонга турли буюмлар улоқтирила бошланди. Яримҳимоячи Орелен Тчуамени майсага тушган вейпни (электрон сигарет) олиб, учрашув бош ҳаками Франсуа Летексиега топширди.

Вазият бу билан чекланмади: бир неча дақиқа ўтиб, Винисиус Жуниор навбатдаги бурчак зарбасини ижро этишга тайёрланаётганида, мухлислар пластик идишларни отишни бошлашди. Улардан бири бразилиялик ҳужумчининг қўлига бориб тегди.

Гарчи баҳс тўхтатилмасдан охирига етказилган бўлса-да, ушбу воқелик УЕФА интизом қўмитаси томонидан алоҳида кўриб чиқилиши ва «Бенфика»га нисбатан жиддий жаза чоралари қўлланилиши мумкин. Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг