«Бенфика» Моуриньюга янги шартнома таклиф қилди
Португалиянинг «Бенфика» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью жамоа билан шартномани узайтириш бўйича таклиф олганини тасдиқлади. Бу ҳақда Madrid Universal хабар берди.
«Ҳа, чоршанба куни «Бенфика»дан шартномани узайтириш бўйича таклиф олдим. Уни агентиимга юборишди, аммо мен ҳозирча уни кўриб чиқиш ва муҳокама қилишни истамадим. Буни фақат якшанба кунидан кейин амалга ошираман», — деди Моуринью.
Шунингдек, мутахассис «Реал Мадрид» билан боғлиқ миш-мишларга ҳам изоҳ берди:
«Реал» борасида менга клубдан ҳеч ким — на президент, на бошқа бирор шахс — расмий таклиф билдиргани йўқ. Ҳатто шундай бўлган тақдирда ҳам, жавобим ўзгармас эди», — дея қўшимча қилди у.
Чемпионат тугашига бир тур қолганида «Бенфика» учинчи ўринда бормоқда ва Спортингдан 2 очкога орқада қолмоқда. Мавсумнинг сўнгги учрашуви 16 май куни Эшторилга қарши бўлиб ўтади.